ОАВ: Жоан Роулинг суриялик қизалоққа Гарри Поттер ҳақидаги китобларни юборди

© AFP / ANGELA WEISSЖоан Роулинг
Жоан Роулинг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин етти яшар Бана Алабеднинг онаси Роулингнинг Twitterдаги микроблогига хат йўллаб, қизи "тирик қолган болакай" ҳақидаги китобларни ўқишни жуда-жуда хоҳлаши ҳақида маълум қилган эди

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Британиялик ёзувчи Жоан Роулинг Суриянинг Алеппосидан бўлган миттигина мухлисига Гарри Поттер ҳақидаги китобларнинг электрон версиясини юборди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Daily Telegraghга таянган ҳолда.

Сал олдин етти яшар Бана Алабеднинг онаси Роулингнинг Twitterдаги микроблогига хат йўллаб, қизи "тирик қолган болакай" ҳақидаги китобларни ўқишни жуда-жуда хоҳлашини айтган эди. Аёл, шунингдек, "Алеппода Гарри Поттер ҳақидаги китобларни топишнинг умуман иложи йўқ", дея қўшимча қилган.

Шундан сўнг, Роулинг қизалоққа ўз китобларининг электрон шаклини юборишга қарор қилган. Юборилган китоблар қайси тилда бўлгани эса, ҳозирча аниқ эмас. Нашрда ёзилишича, айни вақтда қизалоқ ўз ота-онаси билан биргаликда ушбу китобларни мутолаа қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роулингнинг Гарри Поттер ҳақидаги еттита романи жами 400 миллион нусхада чоп этилган бўлиб, дунёнинг 65та тилига таржима қилинган. Роулингнинг 2016-йилда Буюк Британияда дунё юзини кўрган "Гарри Поттер ва лаънатланган бола" номли якунловчи романи эса энг харидоргир китоб бўлиб, машҳурликда ҳатто, "Ромео ва Жульетта"ни ортда қолдирган.

Янгиликлар лентаси
0