ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон телевидениесида илк бор янги йўналишдаги кечки шоу дастури Milliy TV телеканали орқали эфирга узатилади, деб хабар қилмоқда uz24 нашри.
"Milliy TV ижодкорлари тез кунда MTV Show деб ном олган янги лойиҳа ишга туширилиши ҳақида эълон қилди. Ҳар оқшом душанбадан жумага қадар яхши мусиқа ва ажойиб меҳмонларга бой дастур телетомошабинлар кайфиятини кўтариш учун эфир юзини кўради. YouTube’да янги телелойиҳанинг видеоанонси пайдо бўлди.
Теледастурнинг сюжетига оид бошқа маълумотлар ҳозирча сир тутилмоқда. Янги дастур декабрь ойидан бошлаб эфирга узатила бошлаши кутилмоқда", — дейилган хабарда.