Энг кўп ўқилган китоблар рўйхати эълон қилинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишКитоблар
Китоблар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Шарқ зиёкори" китоблар маркази ушбу йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонда энг кўп сотиб олинган китоблар рўйхатини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда ушбу йилнинг 9 ойи давомида энг кўп сотиб олинган китоблар рўйхати эълон қилинди. Рейтингнинг биринчи 6-ўринни қуйидаги китоблар эгаллаган.

6. "Мен дунёни англайман" 2 томлик болалар энциклопедияси "Шарқ Зиёкори" китоблар маркази эълон қилган рейтингнинг 6- қаторидан ўрин олган.

5. “Вавилонлик энг бой одам”. Жорж Сэмюэл Клейсоннинг ушбу асари кўпчиликни ўйлантирувчи, ночорликда ким айбдор?, фаровонликка эришишнинг йўли борми?, каби саволлларга жавоб излайди. Сабр, ҳушёрлик, журъат ва ҳалоллик каби фазилатлар инсоннинг юзини ҳеч қачон ерга қаратмаслигини хулоса қилади.

4. Абдулла Қодирий, Танланган асарлар. Ўзбек мумтоз адабиётидан мустаҳкам ўрин олган "Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён" романлари ва "Диёри бакр" ҳикоялари бир китобда чоп этилиши кўпчилликка манзур бўлди.

3. Бой ота, камбағал ота, америкалик миллионер ва оратор Роберт Киёсаки қаламига мансуб ушбу асар бутун дунёда жудда оммавий. Китобда Киёсаки ўз болалигини эслаб, ўз отаси (камбағал ота) ва унинг бой-бадавлат дўстининг отаси фарзандларига қандай тарбия берганини эсга олади. Ушбу китоб бўлажак миллионерлар дастлабки қадамини қўйишига ёрдам бериши мумкин.

2. “Одамийлик мулки”. Ёзувчи Тохир Малик қаламига мансуб маънавият ва тарбия масалаларига бағишланган “Ишқ”, “Бахт” ва “Саодат” асарлари, китобхонлар талабларини инобатла олиб, тўлиқ ҳолда бир муқовага жамланган.

1. “Амир Темур салтанатида хавсизлик хизмати”. Ушбу китоб Амир Темур шахсининг янги бир қиррасини очади. Унинг давлат хавсизлиги таъминлашдаги мухим омил-разведка ва контрразведка соҳасида олиб борган ўзига хос ва айни дамда одилона сиёсати, жанговар фаолияти асарда анниқ ва равшан ёритиб берилади. Саркарданинг эришган зафарлари, буюк давлатни барпо этишда унга ёрдам берган хафсизлик хизматининг тутган ўрни асосланган тарихий фактлар ва воқеалар асосида баён этилади.

Эслатиб ўтамиз, "Шарқ зиёкори" Ўзбекистондаги энг йирик китоблар маркази бўлиб, 20 йилдан бери фаолият юритиб келади. Марказ Ўзбекистоннинг энг йирик нашриётлари "Шарқ", "Ўзбекистон", "Ўқитувчи", "Ўзбекистон миллий энциклопедияси", "Чўлпон" нашриётлари томонидан таъсис этилган. Марказ Ўзбекистонда бугунги кунда фаолият юргизиб келаётган юздан ортиқ нашриётлар билан ҳамкорлик қилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0