Тото Кутуньо Тошкентда "Ялла"нинг "Чойхона" қўшиғини куйлади

© MyDay.uzТото Кутуньо
Тото Кутуньо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тото Кутуньо Тоир Қўзиев ва "Сато" гуруҳи билан биргаликда "Ялла" ансамблининг машҳур "Чойхона" қўшиғини куйлаб барчани ҳайратда қолдирди. Италиялик хонанда бу қўшиқни бир тунда ёдлади

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Тошкентда италиялик хонанда Тото Кутуньонинг концерти бўлиб ўтди. Хонанда ва бастакор "Олтин куз" халқаро фестивали доирасида "Ўзбекистон" анжуманлар саройида чиқиш қилди, деб хабар беради MyDay.uz.

Анжуманлар саройи хонанданинг мухлислари билан тўлиб-тошди.

Артист томошабинлар олқишлари остида оппоқ костюм-шимда чиқиб келди ва Serenada қўшиғи билан дастурни бошлаб берди.

Қўшиқни ижро этиб бўлгач хонанда ўзбек тилида саломлашди.

Тото залдагилар билан таржимон ёрдамида итальян тилида мулоқот қилди.

У мухлислари билан биргаликда серенада учун исм танлади ва Лола исмига тўхталди.

Сўнгра хонанда Donna Mia қўшиғини нақоратини Лола Миа дея ўзгартириб куйлади.

Тото Кутуньо Тоир Қўзиев ва "Сато" гуруҳи билан биргаликда "Ялла" ансамблининг машҳур  "Чойхона" қўшиғини куйлаб барчани ҳайратда қолдирди.

Италиялик хонанда бу қўшиқни бир тунда ёдлади. Икки соат давомида мухлислар севимли қўшиқларини у билан бирга куйладилар, гуллар тақдим этдилар ва артистни тик туриб олқишладилар.

© MyDay.uzТото Кутуньо Тошкентда
Тото Кутуньо удивил своих поклонников в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тото Кутуньо Тошкентда
Янгиликлар лентаси
0