ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Таиланд вазирлар маҳкамаси 19 мамлакат, жумладан Ўзбекистон, Украина, Қозоғистон, Латвия ва Литвадан келадиган сайёҳлар учун виза йиғимини бекор қилиш ва мамлакатга ташриф буюрганлик учун виза тўловини икки баравар камайтириш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
"1 декабрдан 28 февралга қадар дунёнинг 19 мамлакатидан келадиган сайёҳлар учун Таиланд элчихонаси ва консулхоналарида олинадиган 1000 бат миқдоридаги виза йиғими бекор қилинади", — деди бош вазир девонхонаси вазири ўринбосари Апхисит Чайянуват.
Илгарироқ Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини бекор қилганлиги маълум қилинганди.
Таиланд ҳукуматининг бундай қадами мамлакат курортларига ўзбекистонлик сайёҳларнинг кўпроқ жалб этилишини таъминлайди.