ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Москвадан Тула вилоятига йўл олган шаҳарлараро автобус салонида қўлбола портловчи мослама топилди, деб хабар берди "Москва" агентлиги.
"Ореховий бульварда бўлган "Новомосковск — Москва" йўналишидаги автобусдан қўлбола портловчи мослама топилди", — деди агентлик суҳбатдоши.
"Мослама автобусдан чиқариб олинди, жабрланганлар йўқ. Мутахассислар ишлашда давом этишмоқда", — деди манба.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса жойига сапёрлар етиб келишган.