ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Туркия ҳукумати махсус операция давомида шоҳид-террорчи сифатида гумонланаётган икки шахсни қўлга олди, улар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларидир, деб хабар қилмоқда РИА Новости Yeni Safak нашрига таянган ҳолда.
"Қўлга олинганлар "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси аъзоси бўлишган", — дейилган хабарда.
Таъкидланишича, қўлга олинганлар Туркия орқали Сурияга ўтиб кетишни мўлжаллаганлар. Улар суд томонидан ҳибсга олинган.
Улар билан биргаликда яна бир Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари қўлга олинган бўлиб, улар тез кунда Туркиядан депортация қилиниши айтилмоқда.