Ўзбекистонда наркотрафик ташкил этмоқчи бўлган гуруҳ жазога тортилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГиёҳванд моддалар
Гиёҳванд моддалар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гуруҳ аъзоларининг турар-жойлари тинтув қилинганида, уларнинг уйларидан 10 килограмдан ортиқ гиёҳванд моддалар, хусусан, героин, афюн, наша топилган

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Россияда гиёҳванд моддалар савдосини ташкил этишга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқаросига 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади, деб хабар берди РИА Новости вилоят прокуратураси вакилига асосланиб.

"2016 йил баҳорида тўрт нафар айбланувчи Тожикистондан Россиянинг қатор вилоятларига гиёҳванд моддалар етказиш бўйича канал ташкил этиш учун тил бириктирган, уларга 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди", — деган суҳбатдош агентликка. Унинг сўзларига кўра, айбланувчиларни қўлга олиш Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан тезкор ахборот алмашиниш жараёнида амалга оширилган.

Айбланувчилар Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирокидаги назорат хариди вақтида қўлга олинган. Маълумот берилишича, гуруҳ аъзоларининг турар-жойлари тинтув қилинганида, уларнинг уйларидан 10 килограмдан ортиқ гиёҳванд моддалар, хусусан, героин, афюн, наша топилган.

Маълумотларга кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудидан "шимолий маршрут" деб номланган гиёҳванд моддалар етказиб бериш канали ўтади. Бу йўл орқали Афғонистондан Европа мамлакатлари ва Россияга ҳар йили 100 тоннагача гиёҳванд модда олиб ўтилади.

Янгиликлар лентаси
0