Актриса Шаҳзода Матчонова турмушга чиқмоқда

Oбуна бўлиш
Актриса бўлажак турмуш ўртоғининг шоу-бизнесга алоқаси йўқлигини айтди

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Таниқли актриса Шаҳзода Матчонованинг тўй маросими 25 ноябр куни Тошкентдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтади, деб хабар беради "Даракчи" газетаси.

У бу ҳақда "MY-5" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Шаҳзоданинг айтишича, у турмуш қуриш қарорига кеча ёки бугун келмаган. Бу ҳақда анча вақт ўйлаган ва ўзини бунга тайёр ҳис қилганидагина ушбу қарорни қабул қилган.

Актриса бўлажак турмуш ўртоғининг шоу-бизнесга алоқаси йўқлигини, санъатнинг бошқа тури билан шуғулланувчи оддий инсон эканлигини айтди.

Тез кунларда актрисанинг ҳаётида яна бир қувончли воқеа содир бўлади — Шаҳзода Матчонова иштирокидаги Ёлқин Тўйчиевнинг “Маъсума” фильми премьераси бўлиб ўтиши ҳам режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0