Ўзбекистон — Европа иттифоқи: Брюсселда инсон ҳуқуқлари масаласи муҳокама қилинди

© © Yves Herman / ReutersБрюсселдаги Еврокомиссия биноси
Брюсселдаги Еврокомиссия биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар инсон ҳуқуқлари, Ўзбекистон ва ЕИ давлатларида фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш ҳамда мазкур йўналишда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Брюсселда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг Адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва бошқа масалалар бўйича қуйи қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Жаҳон" ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон делегациясига адлия вазири ўринбосари, Европа делегациясига эса Европа ташқи фаолият хизматининг Марказий Осиё бўйича бошқармаси раҳбари бошчилик қилди.

Учрашув самарали ва очиқ руҳда ўтди, томонлар кенг миқёсдаги масалалар, жумладан ҳамкорликни келгусида ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Томонлар инсон ҳуқуқлари, Ўзбекистон ва ЕИ давлатларида фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш ҳамда мазкур йўналишда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар. Суҳбат тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва ички ишларга аралашмаслик тамойилига асосланди.

Конвертдаги Америка валютаси - Sputnik Ўзбекистон
ЕИ Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳаракатларига баҳо берди

Терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш, чегараларни бошқариш, божхона ва суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш ва мазкур соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар БМТ, ХМТ ва ЕХҲТ каби халқаро ва ҳудудий ташкилотлар билан ҳамкорлик ва мониторинглар ўтказишни давом эттириш муҳим эканлигини қайд этдилар.
Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг 4 декабр куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига ЕХҲТнинг тўлақонли кузатувчилар миссиясини таклиф этганлигини маъқуллади. Республикада тегишли қонунчиликни модернизация қилиш, масалан, суд тизимининг бўлажак ислоҳоти, коррупцияга қарши кураш лойиҳаси ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатлар эътироф этилди. Бу борада томонлар иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларни муҳокама қилдилар.

Мажлис якунига кўра томонлар ўтказилган суҳбатлардан ўзаро қониқиш ҳосил қилинганини билдирдилар. Учрашувларнинг навбатдаги босқичи 2017 йилда Тошкентда бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0