ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. 2020 йилга келиб Ўзбекистонқишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмни бугунги 20 млн тоннадан 26 млн тоннага еткизади, деди Sputnik мухбирига "Ўзбекозиковкатхолдинг" вакили.
Келажак 5 йил давомида мева-сабзавот ишлаб чиқариш ҳажми йилига 6%дан ошириб бориш режалаштирилган, лекин энг кўп миқдорда ўсиш — балиқ ва асал ҳисобиан бўлиши кутилмоқда. Ушбу маҳсулотлари ҳажми келаётган 5 йил давомида икки баробардан ортиқ ўсиши кутилмоқда.
"Бу йил фермерлар 20 млн тонна мева-сабзавот, 9,5 млн тонна сут, 2 млн тонна гўшт, ишлаб чиқаришди. Бизда ушбу маҳсулотлар ҳажмини оширишга имкон бор. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ушбу маҳсулотларга қўшни мамлакатлар ва Россияда ҳам талаб бор", — деди холдинг вакили.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида 9700 корхона фаолият юритмоқда. Улардан 1500га яқини гўшт ва сут маҳсулотларини, 1300га яқини мева сабзавот маҳсулотларини ва 1137таси қандолат маҳсулотларини қайта ишлаш корхонларидир. 108 та ёғ-мой комбинатлари ва 5700 бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар бор.