Ўзбекистонда архитектура ёдгорликлари 3D тасвирга олинади

Oбуна бўлиш
2017 йилда маданият ёдгорликлари реконструкцияси учун давлат томонидан камида 25 миллиард сўм маблағ ажратилиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Тез орада Ўзбекистонда моддий маданий мерос объектларининг 3D тасвирли кадастрини яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда nuz.uz хабар берди. Тасвирлар ушбу мақсад учун махсус келтириладиган замонавий учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида олинади. Мазкур суратлар шунингдек, обидаларнинг ҳозирги ҳолатини аниқлаш имконини ҳам беради.

Бу ҳақда Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлигининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Зоиров маълум қилди.

Бугунги кунга келиб бошқарма томонидан мингдан ортиқ тарихий ёдгорликлар реставрация қилинди. Моддий маданий мерос объектлари рўйхатидан 7340та диққатга сазовор обидалар ўрин олган. Уларни таъмирлаш ва реставрация қилиш учун давлат бюджети томонидан ажратилаётган маблағ миқдори ошиб бормоқда. Агарда ўтган йили бу рақам 11,5 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, бу йил 21 миллиард сўмга етди. 2017 йилда маданият ёдгорликлари реконструкцияси учун давлат томонидан камида 25 миллиард сўм маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0