ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Самарқанд вилояти экспортининг асосини мева-сабзавот ташкил этди, деб хабар бермоқда nuz.uz.
2016 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида вилоят қиймати 195 млн долларлик мева-сабзавот, 8,9 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилди.
Экспорт қилинадиган асосий маҳсулотлар қаторидан пахта толаси (33,5 млн $), гилам маҳсулотлари (10,2 млн $), текстил маҳсулотлари (6,1 млн $), кўчатлар (3,4 млн $), юк автомобиллари (1,9 млн $), пойабзал (1,6 млн $) ҳам жой олди.
Самарқанд вилояти 2016 йил учун мева-сабзавот маҳсулотлари давлат буюртмаси доирасида сотув ҳажми бўйича етакчи ҳисобланади.
Расмий маълумотга кўра, республика бўйича жами 4 млн тоннадан ортиқроқ мева-сабзавотлар учун давлат харидининг 17,6 % (718 минг тоннаси) Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, вилоятда кейинги йилларда озиқ-овқат саноати изчиллик билан ривожланиб бормоқда. 2015 йилда вилоятдаги жами саноат ишлаб чиқаришининг 41%дан ортиғи (2,5 трлн сўмдан ортиқ) озиқ-овқат саноати ҳиссасига тўғри келган, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш соҳаси эса улуши эса 15,1% (925 млрд сўмдан ортиқ)ни ташкил этган.