ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. UzReport TV телеканали футбол бўйича Испания чемпионати ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда uz24.uz саҳифаси.
Ла Лига ўйинларини тўғридан тўғри Ўзбекистонлик томошабинларга кўрсатиш яқин вақт ичида бошланиши керак. Унда футбол ишқибозлари 2016-2017 йилнинг қолган 25 тур ўйинларини томоша қилишлари мумкин.
Футбол ўйинларига икки овоз йўлагида ўзида ўзбек ва рус тилларида изоҳ бериб борилади. Рақамли телеканал томошабинлари керагини танлаб олиш имконига эга.
UzReport TV Испания чемпионати ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи телеканал бўлди.