Тошкентда 24 соат ишлайдиган диспетчер хизмати ишга тушди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишҚор остидаги автомобиллар
Қор остидаги автомобиллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу диспетчерлик хизматига қилинган ҳар бир мурожаат аудио форматида ёзиб олинади ва уларнинг ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилади.

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимияти қиш кунлари аҳоли дуч келиши мумкин бўлган турли муаммоларни ҳал қилиш учун ҳар бир туманда узулуксиз ишлайдиган диспетчер хизматини ташкил қилди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

“Пойтахтимиз аҳолисига яхши таниш бўлган 1055 диспетчерлик хизмати қиш-қировли кунларда иссиқлик, табиий газ, электр таъминоти, кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, кириш йўлаклари, чордоқлар, том устидаги барча муаммолар  ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ  бошқа  масалалар бўйича мурожаатларни узлуксиз тун-у кун давомида қабул қилиши ва бу муаммоларни тезкорлик билан  бартараф этишини маълум қилади”, — дейилган ҳокимият хабарида.

Ундан ташқари, тўрт рақамли диспетчерлик хизматлари ҳар бир туманда ҳам ташкил этилган:

Бектемир тумани                      - 1068

Миробод тумани                       - 1079

Мирзо Улуғбек тумани              - 1075

Олмазор тумани                       - 1070

Сергели тумани                       - 1071

Учтепа тумани                        - 1073

Чилонзор тумани                     - 1056

Шайхонтоҳур тумани               - 1077

Юнусобод тумани                    - 1078

Яккасарой тумани                   - 1074

Яшнобод тумани                      - 1076

Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, ушбу диспетчерлик хизматига қилинган ҳар бир мурожаат аудио форматида ёзиб олинади ва уларнинг ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилган.  Бир сўз билан айтганда, Сизнинг 1055 диспетчерлик хизматига қилган ҳар бир мурожаатингиз ижроси доимий назоратда бўлиши таъминланади”, — дейилган ҳокимият хабарининг давомида.

Янгиликлар лентаси
0