Россияда кам таъминланганлар даромад солиғидан озод қилиниши мумикин

CC0 / Pixabay / StartupStockPhotos Солиқ ҳисоблаш
Солиқ ҳисоблаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия бош вазири ўринбосари Ольга Голодец камбағаллар даромад солиғидан озод қилиниши мумкинлиги айтди.

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Россия ҳукумати жисмоний шахсларнинг маошидан даромад солиғи олишнинг прогрессив тартибини белгиламоқчи, деди журналистларга Россия бош вазири ўринбосари Ольга Голодец, РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига қараганда, жисмоний шахсларни даромад солиғидан озод қилиш камбағалликни енгишга ёрдам бериши мумкин.

"Бу ушбу чорани ҳар томонлама ҳисоблаб чиқдик. Бугун биз уни муҳокама қилмоқдамиз", — деди Голодец. Унинг сўзларига қраганда ушбу чора камбағалликни енгишда энг қатъий қадам бўлиши кутилмоқда.

Бугунги кунда Россияда даромад солиғи текис шкала бўйича ҳисобланиб, барча солиқ тўловчилар учун бир хил — 13 % ни ташкил қилмоқда. Шу вақтга қадар солиқ тизимининг прогрессив шкаласини киритиш бир неча бор муҳокама қилинган бўлсада, у Молия вазирлиги томонидан  қўллаб-қувватланмаган эди.

Россияда бугун қўлланилаётган солиқ тизими 2001 йилда, жамланаётган  солиқлар ҳажмини ошириш мақсадида қабул қилинган эди. Ундан олдин мамлакатда 12 %дан 60% гача бўлган прогрессив солиқ тизими амал қилар эди.

Янгиликлар лентаси
0