Ўзбекистон ва БАА жиноятчиларни ўз ватанига қайтариш ҳақида келишиб олишди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишДубай шаҳри
Дубай шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирлиги орасида имзоланган ҳибсга олинганлар билан алмашиш ва ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартномаларни тасдиқлашди.

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Бирлашган Араб Амирлигининг Ўзбекистондаги  элчиси Муҳаммад Харебом Аль-Мехайриби билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қолмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва БАА орасида имзоланган шартномаларни тасдиқлаш (ратификация)ёрлиқлари билан алмашишди.

Ушбу ҳукуматлараро шартнома жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, қидирувда бўлган шахсларни ўз ватанига мажбурий қайтариш, судланган жиноятчиларни ўз ватанига жазони ўташ учун юбориш каби бўлимларни ўз ичига олган.

Шартномалар тасдиқловчи ёрлиқлар топширилганидан бир ой ўтиб, яъни ушбу йилнинг 21 декабридан бошлаб  кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0