ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Кўп тармоқли миграция марказида (КТММ) навбатдаги "юбилей" меҳнат патенти — марказ иш бошлаганидан буён 800 мингинчи патент топширилди.
Патент ўзбекистонлик Гулфира Шароповага топширилди. Унга марказ директори Николай Федосеев томонидан патент билан бирга Россия пойтахтининг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги китоб совға қилинди.
Гулфира Шаропова клининг соҳасида ишлайди, Москвада яшайди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи билан миграция марказида патент олиш чоғида яратилган барча шароит ва қулайликлардан беҳад қувонишган.
Николай Федосеевнинг айтишича, миграция маркази ташриф буюрувчилар учун борган сари қулайликларга эга бўлмоқда. Бу ерда яқиндан буён нотариус хизмати ҳам йўлга қўйилди.