Тошкентда трансформатор подстанциясида кучли ёнғин содир бўлди

© NUZ.UZТрансформатор подстанциясидаги ёнғин
Трансформатор подстанциясидаги ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шанба куни соат 22 лар атрофида Тошкентнинг Уста Ширин кўчасида жойлашган трансформатор подстанциясида кучли ёнғин содир бўлиди.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Шанба кеч содир бўлган кучли ёнғин натижасида Юнусобод ва Олмазор туманларининг айрим мавзелари электр таъминотисиз қолди, деб хабар қилмоқда nuz.uz саҳифаси.

Кейинроқ маълум бўлишига кўра, фавқулодда вазият сабабчиси — трансформатор подсианциясида содир бўлган ёнғин бўлган. Кучли ёнғин суратларини  воқеага гувоҳ бўлган шаҳарликлар ижтимоий тармоққа жойлаштирган.

Тошкент ҳокимияти ҳузурилаги диспетчер хизмати хабарига кўра, айни дамда ёнғин тўлик бартараф этилган ва унинг сабаблари аниқланмоқда.

© NUZ.UZТрансформатор подстанциясидаги кучли ёнғин
Пожар на трансформаторной подстанции в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Трансформатор подстанциясидаги кучли ёнғин
Янгиликлар лентаси
0