ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Қозоғистонда 45 нафар Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус бузилиб қолди, деб хабар қилмоқда Sputnik Казахстан.
Воқеа Актобе вилоятининг Калыбай қишлоғи яқинида содир бўлди. 45 нафар Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган Setra автобуси йўлда бузилиб қолган. Йўловчилар Шымкентдан Қозонга йўл олишган экан.
Етиб келган қутқарувчилар йўловчиларнинг бир қисмини автомагистралдаги тиббий-қутқарув пунктига, қолган яримини эса Калыбай посёлкасидаги иситиш пунктига олиб боришган.
Айнан шу кунларда Қозоғистонда ўта қаттиқ совуқ ҳукм сурмоқда. Караганда вилоятида —40 градус, Актобе вилоятида —25 градус совуқ тушган. Бутун Республика бўйлаб аҳоли фавқулодда совуқ ва кучли бўрон бўлиши ҳақида огоҳлантирилган.