Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегара масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтди

Чегарачи
Чегарачи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасининг тахминан 20%, яъни 1333 километри аниқланмаган ва белгиланмаган ҳолда қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон чегарани делимитация ва демаркация қилиш Ҳукумат делегацияларининг  учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Ушбу йилнинг 15-18 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда делегациялар Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараларининг, олдин белгиланмаган бўлаклари бўйича фикр алмашишди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ Иттифоқ тарқалиб кетганидан кейин Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегарасининг тахминан 20%, яъни 1333 километри  белгиланмаган ҳолда қолмоқдаю. Чегаранинг ушбу қисмида, кимга тегишли экани аниқ белгиланмаган бўлаклари ҳам бор. Ундан ташқари Ўзбекистон ва ТОжикистон орасидаги назорат ўтказув пунктларининг ҳам аксариятининг фаолияти тўхтатилгани икки мамлакат орасида иқтисодий ижтимоий алоқаларни ривожлантиришга халал бермоқда.

Шуни айтиб ўтиш керак-ки, охирги бир неча ой ичида Ўзбекистон барча қўшни мамлакатлар билан мавжуд бўлган чегара муаммоларни имкон қадар тезроқ ҳал қилиб, мустаҳкам дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари ўрнатишга изчил киришган. Масалан, Қирғизистон билан ўзаро чегарани делимитация ва демаркация қилиш ишлари ниҳоясига етай деб қолган. Шунингдек, яқинда Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари ўзаро таклифлар бўйича Андижон ва Ўш шаҳарларида маданий сафарлар уюштиришди.

Янгиликлар лентаси
0