ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Ҳиндистон шимолида поезд ҳалокатида камида 60 киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Қурбонлар сони 60 кишини ташкил қилди, яна 150 киши жароҳатланди”, — деди Канпур шаҳри полиция инспектори Аҳмед Заки.
Фожеа Уттар-Прадеш штатидаги Пукраян шаҳри яқинида содир бўлди. Йўловчи поездининг 14 вагони рельсдан чиқиб кетди. Воқеа содир бўлган жойга тиббиёт ходимлари ва маҳаллий маъмурият вакиллари етиб келишди.
Поезд ҳалокати сабалари али аниқ эмас, дастлабки маълумотларга кўра фожеа рельслар синиши натижасида содир бўлган бўлиши мумкин.