Ўзбекистон Давлат байроғи 25 ёшда

© СтрингерЎзбекистон Давлат байроғи
Ўзбекистон Давлат байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат байроғи республика табиатига мос хусусиятларни, халқимизнинг миллий ва маданий ўзлигини ҳам акс эттиради

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳбарлиги остида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлигига 25 йил тўлди.

Мустақил Ўзбекистон байроғи ўзбекистонлик ҳар бир фуқарога ғурур ва фахр-ифтихор бағишлайди.

Миллий байроғимизни халқаро ташкилотлар, элчихона ва ваколатхоналаримиз пештоқида кўрганимизда, Осиё ва жаҳон миқёсидаги халқаро мусобақаларда спортчиларимиз шарафига баланд кўтарилганида қалбида Она Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик ҳисси бўлган ҳар бир юртдошимиз чексиз ҳис-ҳаяжонга тушади, кўзларига қувонч ёшлари келади.

Давлат байроғи республика табиатига мос хусусиятларни, халқимизнинг миллий ва маданий ўзлигини ҳам акс эттиради.

Байроқдаги ҳаво ранг – зангори осмон ва мусаффо сув рамзидир. Шавкатли Амир Темур ҳам ўз байроғига шу рангни танлаган.

Оқ ранг – тинчлик ва поклик тимсолидир. Байроғимиздаги бу ранг йўлимизнинг мусаффо ва чароғон бўлиши учун яхши ният рамзидир.

Яшил ранг – сернеъмат ва оромбахш табиат тимсоли.

Қизил чизиқлар эса томиримизда жўшиб оқаётган аждодлар қони — ҳаётий қудрат, барқарорлик ва бардавомлик нишонасидир.

Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ бўлиб, у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи саналади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири тарихий анъаналаримиз, ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзини англатади.

Ниятимиз, мустақил Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳамиша ҳилпирайверсин.

Янгиликлар лентаси
0