Касаба уюшмаларининг "Жамоатчилик қабулхоналари" ишга тушди

© 112Uaтелефон
телефон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқароларнинг ижтимоий-меҳнат соҳасига оид мурожаатлари тезкор равишда кўриб чиқилиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал қилиниши таъминланади

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бутун Ўзбекистон бўйлаб "Жамоатчилик қабулхоналари"ни ишга туширди. Бу ҳақда федерация расмий портали хабар қилмоқда.

Давлат рақобат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Давлат рақобат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси иш бошлади

Хабарда билдирилишича, "Жамоатчилик қабулхоналари" орқали ижтимоий-меҳнат муносабатлари, меҳнат қонунчилиги соҳасида фуқароларга, шунингдек,  фаолиятини энди бошламоқчи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари, уларнинг ижтимоий-меҳнат соҳасига оид мурожаатлари тезкор равишда кўриб чиқилиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал қилиниши таъминланади.

Фуқаролар ўз фаолиятидаги ижтимоий-меҳнат соҳасига оид масалалар бўйича бепул маслаҳат олиш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 1092 Ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин ва ўзи яшаб турган ҳудудда жойлашган “Жамоатчилик қабулхоналари”га уланиб, тегишли жавоб олиш имконига эга бўладилар.

Янгиликлар лентаси
0