ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Япония Бош вазири Синдзо Абэ Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг АҚШнинг янги сайланган президенти — ишонса бўладиган раҳбар, эканлигини маълум қилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Абэнинг чиқиши NHK телекомпанияси томонидан трансляция қилинган.
"АҚШ ва Япония ўртасидаги ҳарбий Иттифоқ юзасидан Трампдан бирор аниқ ваъда олишга муваффақ бўлдингизми?", деган саволга Абэ қуйидагича жавоб қайтарган: "Иттифоқ — ишонч бўлсагина иш бериши мумкин. Кейинги президент этиб сайланган Трамп — ишонса бўладиган етакчи эканлигига амин бўлдим".
Трамп ўзининг сайловолди кампанияси давомида иттифоқчилик мажбуриятларини қайта кўриб чиқиш тарафдори эканлигини маълум қилиб, таъминотнинг каттагина қисмини Япония ўз зиммасига олиши лозим, деган фикрда эканлигини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 45-АҚШ президентининг инаугурацияси 20 январга белгиланган.