ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Келгуси йил учун квоталар миқдори ўтган йилгига нисбатан 11,9 %гага қисқартирилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
"2017 йил учун чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бериладиган вақтинчалик яшаш учун бериладиган рухсатномалар квотаси 110 880 та этиб белгилансин. Квоталар иловага мувофиқ Россия Федерацияси субъектларига тақсимлансин", — дейилади Россия Вазирлар Маҳкамаси сайтида эълон қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2016-йил учун рухсатномалар квотаси миқдори 125,9 мингни ташкил қилар эди.
Ҳужжат миграция жараёнларини тартибга солиш самарадорлигини оширишга қаратилган.