ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Қамчиқ довонида автомобил йўли кўриниши ёмонлашган, дея огоҳлантирмоқда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот-хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 19 ноябр куни Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди. Ҳаво ҳарорати икки марта пасаяди. Ёмғир ёғиши ва қорга айланиши эҳтимоли бор.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Қамчиқ довони А-373 автомобил йўлида 19-21 ноябр кунлари кучли қор ёғиши эҳтимоли бор. Вақти-вақти билан шамол тезлиги сониясига 20-25 метрни ташкил этади. Автомобил йўли 50-100 метр узоқликда кўриниш даражаси ёмонлашган.