МДҲ ва ШҲТ кузатувчилари Ўзбекистондаги фаолиятларини бошлашди

Oбуна бўлиш
МСК вакили МДҲнинг 26 ва ШҲТнинг 13 нафар кузатувчиси аккредитациядан ўтказилганлигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти миссиялари кузатувчилари Ўзбекистон Президенти сайловларини кузатиш бўйича фаолиятларини бошлашди, деб хабар қилди РИА Новости МСК матбуот хизматига асосланиб.

Президентлик сайловлари 4 декабр куни бўлиб ўтади. Мамлакатда расман фаолият кўрсатувчи барча тўрт сиёсий партиядан кўрсатилган номзодлар сайловда қатнашиш учун рўйхатга олинган.

"Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси мажлисида Мустақил Давлат Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти миссиялари кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу кузатувчиларнинг биринчи гуруҳи", — дейилади МСК хабарида.

Халқаро кузатувчилар Наманганда ўз миссиясини бошлади - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро кузатувчилар Наманганда ўз миссиясини бошлади

МСК вакили РИА Новостига МДҲнинг 26 ва ШҲТнинг 13 нафар кузатувчиси аккредитациядан ўтказилганлигини маълум қилди. Хусусан, миссия раҳбарлари — МДҲ ижроия котиби Сергей Лебедев ва ШҲТ бош котиби Рашид Алимовлар ҳам аккредитациядан ўтказилди.

Илгарироқ Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш учун МДҲ миссияси таркибига 70га яқин кузатувчи кириши хабар қилинганди.

Иккинчи ноябр куни ЕХҲТ демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси Ўзбекистон Президентлиги сайловларини кузатиш бўйича ўз ишини бошлаганди. 

2015 йилнинг 29 мартида бўлиб ўтган Президентлик сайловларига ЕХҲТ ўзининг чекланган кузатувчилар миссиясини жўнатганди. Сайловларни 43 мамлакатдан 300га яқин халқаро кузатувчилар, жумладан МДҲ, ЕХҲТ, ШҲТ, ИҲТ ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси каби халқаро ташкилотлар вакиллари кузатишганди.

Янгиликлар лентаси
0