ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ТИВда Афғонистон элчиси билан икки томон муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.
"2016 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Суҳбат чоғида икки томон муносабатларининг долзарб жиҳатлари, жумладан, олий ва бошқа даражалардаги Ўзбекистон–Афғонистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди", — дейилади хабар матнида.