ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik, Ангелина Тимофеева. РИА Новости хабарига кўра, ҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама ARD телеканали ҳамда Spiegel нашрига берган интервьюсида "Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркель катта ишонч қозонган, Германия аҳолиси уни қадрлаши керак", деб таъкидлаган.
"У (Меркель) катта ишонч қозонган, ва у ўз қадриятлари учун курашишга тайёр. Мен унинг борлигидан хурсандман ва немислар уни қадрлашлари керак. Мен ҳар қандай шароитда уни ҳамкор сифатида қадрлайман", — деб айтган Обама.
У, шунингдек, глобаллашувнинг одамларга таъсирини паст баҳоламаслик кераклигини айтиб ўтди.
"Модомики, жаҳон иқтисодиёти ўзларини ажратиб қўйган деб ҳис қилган одамларга нисбатан ҳеч қандай таъсир кўрсатмаётган экан, тенгсизлик ўсиб бораётган экан, у ҳолда саноати ривожланган мамлакатларда парчаланиш ҳолати авж олаверади", — деб таъкидлаган АҚШ президенти.