Латвия президенти мамлакат иқтисоди йўқлигини тан олди

Oбуна бўлиш
Латвиянинг ташқи қарзи охирги ўн йил ичида беш баравар ошди. Қарз миқдори 1,5 млрд евродан 9,5 млрд еврога етди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Латвия президенти Раймонд Вейонис Diena газетасига берган интервьюсида мамлакат ўз иқтисодига эга эмаслигини тан олди, деб ёзади РИА Новости. 

“ЕИ ажратган фонлар тугаши билан биз мамлакат ЯИМнинг кескин пасайиши гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу эса аслида бизнинг мамлакат ўз иқтисодига эга эмаслигини кўрсатади”, — деди давлат раҳбари интервьюда.

Сиёсатчининг сўзларига қараганда, Латвия ўзининг 25 йиллар мустақиллиги давомида давлатниг  бир қатор муҳим муаммоларини ҳал қила олмади. Улар орасида иқтисод, тиббиёт ва таълим муаммолари бор.

Президентнинг сўзларига қараганда давлат бошқаруви, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва ташқи молиявий фондларга ўрганиб қолган иқтисодга жиддий ўзгаришлар киритиш керак. Давлат раҳбари сиёсатчилардан ушбу соҳаларга янгиликлар олиб киришда журъатлироқ бўлишни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, Латвиянинг Чет мамлакатларидан қарзи охирги ўн йил ичида беш баравар ошди. Бу ҳақида Латвия Банки президенти Илмар Римшевич хабар берган эди. Қарз миқдори 1,5 млрд евродан 9,5 млрд еврога етди.

Эслатиб ўтамиз, Латвия 1991 йилда мустақилликка эришган, 2004 йилда эса Европа иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0