ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти, "Ялла" гуруҳи солисти Фаррух Зокиров жарроҳлик операциясини бошидан ўтказди, деб ёзмоқда Qalampir нашри.
Фаррух Зокиров Тошкент шаҳридаги В.В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида 14 ноябр куни операция қилинган. Айни дамда хонанда шифохонада даволанмоқда.
Маълум бўлишича, бир неча йил аввал шифокорлар Фаррух Зокировга ўт қопида тош борлигини аниқлашган.
Эслатиб ўтамиз, Фаррух Зокиров 2016 йилда 70 ёшни қаршилаган эди.