ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. АҚШ Миллий разведка хизмати раҳбари Жеймс Клэппер истеъфога чиқаришларини сўраб илтимоснома ёзди, дея хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
"Куни кеча кечқурун мен истеъфога чиқаришларини сўраб, илтимоснома ёздим", — деб хабар қилган у АҚШ Конгрессида.
Клэппер, шунингдек, эгаллаб турган лавозимида яна атиги 64 кун ишлаб бериши кераклигини айтган.
АҚШ Миллий разведка хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, айни вақтда Америка унинг 50 йиллик фаолиятида кузатилмаган "энг жиддий чақириқларга" дуч келмоқда.