Ўзбекистон делегацияси ИҲТ ТИВК сессиясида иштирок этади

Oбуна бўлиш
Мазкур учрашувларда Ўзбекистоннинг ташкилот ТИВКдаги раислигининг устувор мақсадларини амалга ошириш жараёни ҳамда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси делегацияси 17 ноябр куни Макка шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, мажлисда кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан ИҲТ янги Бош котиби номзодини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Ўзбекистон делегациясининг Макка шаҳрига ташрифи доирасида ИҲТ Бош котибиятида ҳамда бошқа давлатлар делегациялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Мазкур учрашувларда Ўзбекистоннинг ташкилот ТИВКдаги раислигининг устувор мақсадларини амалга ошириш жараёни ҳамда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0