Миграция маркази ижтимоий тармоқларда аккаунтига эга бўлди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМиграция маркази
Миграция маркази - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саҳифаларда хориж фуқаролари учун муҳим ахборот ва маслаҳатлар бериб борилади

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Москвадаги Сахарово кўп тармоқли миграция маркази (КТММ) энди ижтимоий тармоқларда ҳам ўз саҳифасига эга бўлди, деб хабар беради марказ матбуот хизмати. Меҳнат мигрантлари марказнинг "Одноклассники", "ВКонтакте" ва Facebookдаги саҳифаларига обуна бўлишлари мумкин.

Хориж фуқаролари эндиликда Москвада ишлаш учун патент олиш тартибини дарҳол билиб олишлари, марказ фаолияти билан боғлиқ янгиликлардан ҳамиша хабардор бўлиб туришлари мумкин. Шунингдек, саҳифаларда хориж фуқаролари учун муҳим ахборот ва маслаҳатлар бериб борилади.

Москвадаги миграция маркази - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги меҳнат мигрантлари шахсий кабинетларига эга бўлади

"Биз ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтлар интернет орқали Россия пойтахтида ишга қандай жойлашиш мумкинлиги ҳақида билишга уринувчи хорижликлар учун самарали восита деган хулосага келдик. Аксарият мигрантлар ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтган. Энди уларда расмий маълумот олиш, марказ фаолияти билан боғлиқ янгиликлар, ўзгаришлар, иш вақти ҳақида ахборот олиш имконияти пайдо бўлди", – дейди Сахароводаги кўп тармоқли миграция маркази бош директори Николай Федосеев.

"Энг муҳими, меҳнат мигрантлари товламачилар очган сохта аккаунтларга эмас, марказнинг расмий саҳифаларига киришлари лозим", – деб таъкидлади марказ раҳбари.

Таъкидлаш лозимки, марказнинг 700дан ортиқ обуначилари орасида пойтахтдаги миграция сиёсатини ёритиш билан фаол шуғулланувчи миграция бўйича экспертлар, ҳуқуқшунослар бор.

Кўп тармоқли миграция марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига қуйидаги ҳаволалар орқали кириш мумкин:

vk.com/moscow_migration_center
facebook.com/moscowmigrationcenter/
ok.ru/moscowmigrationcenter

Янгиликлар лентаси
0