Камилов Тожикистон ТИВ ўринбосари билан чегара масалаларини муҳокама қилди

Oбуна бўлиш
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг қатор жиҳатлари, жумладан давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 16 ноябр куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдодни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг қатор жиҳатлари, жумладан давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябр куни Ўзбекистон ТИВда Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтган ҳамда Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокара жараёнини фаоллаштириш ва уни қонуний расмийлаштиришни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинганди.

 

Янгиликлар лентаси
0