ТОШКЕНТ, 15 ногя — Sputnik. Бу ташаббус Жамият раҳбарияти ва ҳайдовчиларнинг ўзларидан чиққан, деб хабар қилган Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги матбуот-хизмати.
Ажабки, савоб ишга қўл урилганидан кейин корхонанинг пуллик мижозлари сони ортиб, тушум кўпайди. Ўз навбатида, ҳайдовчиларнинг даромадлари ҳам.
Эзгу иш орқасида топаётган обрў-эътибор ва баракадан руҳланган "Хоразм Равон транс" МЧЖ раҳбарияти эндиликда туғруқхонадан "янги меҳмон" билан чиққан ёш оналарни уйларига бепул етказиб қўйишни ташкил этиш ниятида. "Ҳар ким қурби етганча савоб иш қилганига нима етсин! Одамларга яхшилик қилсангиз, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзсангиз, ўзингиз ҳам руҳий ҳаловатга эришасиз. Шундай экан, бошлаган хайрли ишларимизни асло тўхтатиб қўймаймиз", – дейди корхона раҳбари Адилбек Ўразов.
"Хоразм Равон транс" МЧЖ кўп йилларлан буён шаҳарда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Ҳозирги кунда корхона тасарруфида 26 та енгил автотранспорт воситалари мавжуд. Автомобилларни кунлик техник кўрикдан, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш малакали ходимлар томонидан амалга оширилади.