Райҳон Ғаниева: Яратган "сабрли бўл" дея энг олийсини ҳадя қилади

Oбуна бўлиш
Хонанда Райҳоннинг ижтимоий тармоқларда жойлаётган суратлари ва улар тагида қолдираётган изоҳлари интернет фойдаланувчилари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Оммавий ахборот воситаларида хонанда Райҳон Ғаниева ва бошловчи Фарҳод Алимов асал ойини ўтказиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига  жўнаб кетишгани ҳақида хабар берилган эди.

Айни кунларда, бахтиёр жуфтлик ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига саёҳат чоғида тушган суратларини жойлаштириб, турлича талқин қилиш мумкин бўлган изоҳларни ёзиб қолдиришмоқда.

Фото опубликовано Райхон Ганиева (@rayhonganieva) Ноя 14 2016 в 11:26 PST

 

"Шундай вақт келадики, бутун қабиҳ олам ва шундай одамлардан ўзингни олиб қочасан. Атрофингда эса сени бахтли қилаётган, ёмонни унутишга кўмаклашадиган, яхшиликка олиб борадиган инсонларни тўплайсан.

Сени тўғри йўлга етакловчи инсонларни севгин. Ҳаёт жудаям қисқа уни бахтсиз яшаб ўтиш учун…"

Райҳон Ғаниева ўзининг Instagramдаги саҳифасида худди шундай сўзларни ёзиб қолдирган.

Ва сал вақтдан сўнг қуйидагиларни қўшимча қилган:

"Роббим уч йўл билан бизга жавоб беради. Бирида "ҳа" деб, истаган нарсангни беради. Иккинчисида "йўқ" деб, унданда яхшироғини беради. Учинчисида эса "сабрли бўл" дея энг олийсини ҳадя қилади"…

Табиийки, мухлислар бу ҳам бу суратларни изоҳсиз қолдиришмаяпти.

Интернет фойдаланувчиларининг аксариятини жуфтликнинг биргаликдаги сурати ийўқлиги ҳайрон қолдирган бўлса-да, аммо икки ёшга бахт тилашдан чарчамаётганлар ҳам кўплаб топилмоқда.

 

"Сизларга офарин! Омад ёр бўлсин! Райҳон бахтга лойиқ ва Фарҳод Алимов унинг орзуидаги, у бир умр кутган инсон бўлишига ишонгимиз келади", "Бир-бирингизни севинг ва қўша қарингизлар", дея тилак билдиришмоқда улар.

#фараалимов #настроениеогонь #пивоможноиногда #imhappy #newlife #roadtoabudhabi

Фото опубликовано ФАРА АЛИМОВ (@fara_alimov) Ноя 14 2016 в 11:15 PST

 

Янгиликлар лентаси
0