Ассанжнинг мушуги тергов муносабати билан галстук тақди

Oбуна бўлиш
WikiLeaks ташкилотчиси Жулиан Ассанжнинг мушуги ўз эгасини сўроқ қилиш вақтида элчихона деразаси ортида галстук таққан ҳолда пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Жулиан Ассанжнинг мушуги, қизил ва оқ йўлакли галстук таққан ҳолда журналистлар олдида пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Жулиан Ассанж ташкил қилган Wikileaks саҳифаларида АҚШ ва Европа Мамлакатларининг  Ироқ ва Ливияда амалга оширган ноқонуний фаолияти, тинч аҳолини ўлимига олиб келган ҳарбий зарбалар ҳақида махфий маълумотлар доимий равишда пайдо бўлиб туради.  

Швеция ҳуқуқни сақлаш органлари бир неча йил олдин Ассанж устидан жиноий иш қўзғатган. Ассанжнинг ўзи ушбу айблов ёлғон, бу иш фақат уни қамоққа олиш учун қилинганлигини айтиб, бир неча йилдан бери Лондондаги Эквадор элчихонасида, сёсий бошпана берилган шахс сифатида яшаб келмоқда.

Бугун Жулиан Ассанжни Швециялик прокурор Ингрид Исгрен ҳузурида Эквадорлик прокурор ушбу айблов бўйича тергов қилган.

Жулиан Ассанжнинг мушуги эса, ушбу тергов муносабати билан қизил ва оқ йўлакли галстук таққан ҳолда элчихона дерезаси олдида пайдо бўлди. Янгилик кутиб турган журналистлар дарҳол унинг суратларини ижтимоий тармоқларда жойлаштиришди.

Дарвоқе, бир неча йилдан бери Эквадор элчихонасини тарк эта олмаётган Ассанж ушбу йилнинг май ойида ушбу мушукни асраб олган эди.

Янгиликлар лентаси
0