Ўзбекистон ТИВда Тожикистон элчиси билан чегара масалалари муҳокама қилинди

© FacebookЎзбекистон ТИВ биноси
Ўзбекистон ТИВ биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегараси бўйича масалалар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. 2016 йилнинг 14 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокара жараёнини фаоллаштириш ва уни қонуний расмийлаштиришни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0