Қирғизистонда 4,5 балли зилзила содир бўлди

© Matt KatzenbergerСейсмограф
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зилзила оқибатида қурбон бўлганлар ёки вайронагарликлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўш вилоятида 4,5-баллли зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон ФВВ матбуот хизматига таяниб.
Зилзила оқибатида қурбон бўлганлар ёки вайронагарликлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.

Ер қимирлаши эрталаб 8:07да қайд этилди. Ўшда ер силкиниши кучи 3-3,5 баллни, яқин-атрофдаги Уч-Каптал, Чайчи аҳоли масканларида 4-4,5 баллни ташкил этган. 

Кеча соат 20:09да ҳам Ўш вилоятида ер силкиниши қайд этилганди. Зилзила ўчоғи Қирғизистоннинг Хитой билан чегарасида —Нур қишлоғидан 10 километр жануби-шарқда жойлашган. Ер силкиниши кучи 2-2,5 баллга тенг бўлган.

Янгиликлар лентаси
0