ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. АҚШ янги танланган президенти Дональд Трамп президент ойилгидан воз кечишини маълум қилди.
CBS телеканалининг “60 минут” дастурида Трампдан президент лавозимида ишган вақтида ойлик оласизми, деб сўрашди.
“Менинг жавобим – йўқ, лекин қонун бўйича ҳеч бўлмаса 1$ олишим керак, демак ойлигим 1$ бўлади”, — деди Трамп.
Одатда, АҚШ президенти маоши йилига 400 минг долларни ташкил қилади. Ундан ташқари давлат раҳбари шахсий харажатлари учун 50 минг $, хизмат сафарлари харажатлари учун 100 минг $ ва дам олиш учун 19 минг $ ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп сиёсат билан бир йил олдин шуғуллана бошлади. Бундан олдин эса у муваффақиятли бизнесмен эди. Forbes журнали маълумотига кўра, бугунги кунда Трампнинг маблағи 3,7млрд $ ни ташкил қилади.