ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистонда кескин совуқ тушиши кутилмоқда. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлиб, ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги секундига 17-22 метрни ташкил қилади. 17-19 ноябр кунлари ҳаво ҳарорати тунда —2…-7 градусгача совиб, кундузи —2…+3 даражани ташкил қилади.
Гидрометеорология маркази хабарига кўра Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Фарғона водийсида об-ҳаво илиқроқ бўлади. 16-18 ноябрь кунлари тунда +3…+8 ва кундузи +12…+17 даража бўлиши кутилмоқда.
19 ноябр кун ҳаво ҳарорати +5…+10 градусни ташкил қилади, ҳаво ўзгарувча булутли бўлиб ёғингарчилик кутилмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги секундига 17-22 метрни ташкил қилади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳам шамол кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин. 19ноябрь куни ҳаво ҳарорати тунда 0…-5, кундузи —2…+3 градусни ташкил қилади.