Ўзбекистон пахтага кимёвий ишлов беришдан воз кечди

CC BY-SA 2.0 / t_y_l / P9080992Пахта ҳосили
Пахта ҳосили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пахтага кимёвий ишлов берилганда, бу атроф-муҳит ифлосланишига олиб келар эди, шу сабабдан Ўзбекистонда биологик усулга ўтилди.

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистон зараркунанда ҳашоротларга қарши пахта майдонларига кимёвий ишлов бериш услубидан бутунлай воз кечди, деб хабар қилишди Sputnik мухбирига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида.   

90 йиллар бошида пахтага кимёвий ишлов бериш кўсак қуртига қарши курашнинг асосий услуби эди. Республикадаги барча пахта майдонларига йилига 3-4 марта кимёвий ишлов берилар эди.

"Пахта зараркунандаларига қарши кураш ўсимлик ҳосилини кўпайтиришга қаратилган чораларнинг биридир. Собиқ Иттифоқ даридан бери қўлланиб келинаётган  кимёвий ишлов бериш услуби қишлоқ жойларда экологик вазиятнинг кескин ёмонлашуви ва атроф муҳит ифлосданишига олиб келар эди. Шу сабабдан Республикада бошқа услубга ўтишди", — деди вазирлик вакили.

Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, маҳсулот сифтиани ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш мақсадида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг янги интеграцион йўли ўйлаб топилди. Янги услубга кўра, пахтани ҳимоя қилиш учун имкон қадар кўпроқ биологик услубдан фойдаланилади.

Пахта ҳосили - Sputnik Ўзбекистон
Модификацияланган пахта Ўзбекистонга 250 млн$ даромад келтиради

Бугунги кунда Ўзбекистонда биолигик метод билан ҳимоя қилиш ҳажми 90% дан ошди. Республикада 700 дан ортиқ биологик лабараториялар ва биофабрикалар ишламоқда. Улар ўсимлик зараркунандаларига қарши энтомофаглар (фойдали ҳашоротлар) ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 54 мингдан ортиқ хўжаликлар "оқ олтин" етиштириш билан шуғулланмоқда. Республикада йилига 3 млн тоннадан ортиқ пахта хом ашёси етиштирилмоқда. Охирги олти йил даволмида Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда олтинчи ўринни эгалламоқда.

Янгиликлар лентаси
0