ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўтган ҳафтада Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани делимитация ва демаркация қилиш комиссияси ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Гуруҳлар биргаликда, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойлашган чегаранинг олдин келишилмаган 14 бўлагида дала изланишлари ва топографик тасвирлар чизишди.
"Чегаранинг 7 та к елишлмаган бўлаклари борасида ишчи гуруҳлар тузилди. Шундай қилиб 13 ноябрь ҳолатига чегаранинг келишилган бўлаклари сони 56тани ташкил қилди", — дейилган хабарда.
Учрашув натижасига кўра, чегаранинг қолган келишилмаган бўлаклари борасида ҳам керакли протоколлар имзоланиб, дала изланишлари, топографик ва ер изланишлари ўтказиш ишлари жадвали келишиб олинди.