Яшанг, Орзигул ая!

© Sputnik / Андрей Александров / Медиабанкка ўтишБалиқ хўжалиги
Балиқ хўжалиги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳаракат қилсанг барака топасан деганлари рост, бугун куч-ғайратга тўлган, лекин нима иш билан шуғулланишни билмай юрган ёшлар, нафақахўр Орзигул аядан ўрнак олса арзийди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Парчақора қишлоғида яшовчи нафақахўр Орзигул ая, бугунги ёшларга ўрнак бўлиши мумкин, деб ёзади Zarafshon нашри.

Орзигул Хидирова узоқ йиллар 18-мактабда Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлаб келди. Бир неча йил олдин нафақага чиққан Орзигул ая, уйда бекор ўтиришни ўзига эп кўрмай, тадбиркорликка қўл урди.

Туман ўрмон хўжалиги бўлими билан шартнома тузиб, чорак гектар ерда кўк терак ва тез етиладиган калифорния шамшод тераги кўчатларидан экиб, парвариш қилишга киришди. Кўп ўтмай ташландиқ бўлиб ётган ерда мўъжазгина ўрмонча пайдо бўлди.

— Ҳадемай бу тераклар иморатбоп ёғочларга айланади, — дейди Орзигул Хидирова. — Энг муҳими, биз эккан дарахт атроф-муҳитнинг мусаффо бўлишига ёрдам бераётганидан хурсандман.

Дарвоқе, Ўзбекистонда тадбиркорлик учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани  ва тўсиқлари олиб ташланаётганидан руҳланган Орзигул Хидирова яна бир хайрли ишга қўл урди. Ўзи Яшаб турган ҳовли этагида ҳовузча қуриб уни ариқ суви билан тўлдирди.

— Йил бошида ҳавзага 45 килограмм оқ амур ва лаққа балиқ чавоғи ташлаган эдик, — дейди Орзигул ая ташкил қилган балиқчилик хўжалиги бошлиғи Акрам Мелиев. — Ҳозир улар 1-1,5 килолик балиққа айланган. Шу йилнинг ўзида эл дастурхонига 1,5 тонна балиқ етказиб беришни режалаштирганмиз.

Янгиликлар лентаси
0