Қозоғистон шарқида саккиз яшар қиз ўлик ҳолатда топилди

© Foto : STRҚизалоқ
Қизалоқ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саккиз яшар Виктория Тойкенева 10 ноябрь, пайшанба куни йўқолган, эртаси куни унинг жонсиз танасини аниқланган

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Қозоғистоннинг шарқий қисми, Зиряновск шаҳрида истиқомат қилган қизалоқ ўлик ҳолатда топилди, деб хабар бермоқда Спутник Қозоғистон нашри.

Петля на виселице - Sputnik Ўзбекистон
Олма-Ота суди 10 кишининг қотилига ўлим жазоси берди
Қозоғистон маҳаллий телевидениеси хабарига кўра, 10 ноябр куни, куннинг иккинчи ярмида иккинчи синф ўқувчиси Виктория Тойкенева мактабдан чиқиб, тўғри бекатга қараб йўл олган. Аммо автобусга минмаган. Соат 15.00да эса унинг қўл телефони ўчирилган. Шу пайтнинг ўзида қизалоқнинг қариндошлари ва кўнгиллилар уни излашга киришганлар.

Шаҳар аҳолисининг айтишича, Викторияга жуда ўхшаб кетадиган қизалоқни бир эркак ҳамроҳлигида кўришган. Қариндошлари Викториянинг одобли қиз бўлганини айтишмоқда. "У ота-онаси рухсатисиз ҳеч қаерга чиқмасди, лекин жуда содда эди", — дея қўшимча қилишди улар.

Нашр хабарига кўра, ҳозиргача олинган, аммо тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қизалоқнинг куйган танаси Зиряновск шаҳридаги ташландиқ бир уй ичидан топилган. Тасдиқланмаган маълумотларга мувофиқ, Қозоғистон полиция хизмати жиноятда гумон қилинаётган шахс — қизалоқнинг ўгай отаси қўлида ишлаган эркакни қўлга олишган.

Полициячилар ҳодиса юзасидан изоҳ беришдан бош тортмоқда.

Янгиликлар лентаси
0