ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФСБ) Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида жамоат жойларида терактларни амалга оширмоқчи бўлган минтақалараро террорчилик гуруҳи фаолиятини тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости халқаро ахборот агентлиги.
"12 ноябр куни щтказилган тезкор-қидирув ва суриштирув тадбирлари натижасида Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида 10 нафар террорчилар қўлга олинди", — деб таъкидланган хабарда.
Нашрга кўра, жиноий гуруҳ Марказий Осиё фуқароларидан иборат. Улардан катта портлаш кучига эга 4 дона қўлбола бомба, ўқотар қурол, ўқлар ва алоқа воситалари тортиб олинган.
Қўлга олинганлар айни дамда "Ислом давлати" халқаро террорчилик уюшмаси раҳбарлари билан қандай алоқалари борлиги, мақсад ва шериклари тўғрисида кўрсатма беряптилар, деб таъкидланган хабарда.