ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Москвада ноқонуний миграция ишлари билан шуғулланганликда гумон қилинганлар қўлга олинди, улар орасида жамоатчилик бирлашмаларининг бирининг раиси ҳам бор, деб хабар қилмоқда Россия ИИВ вакили Ирина Волк.
Россия ИИВ жиноий қидирув Бош бошқармаси ходимлари томонидан… ноқонуний миграция каналини ташкил қилганликда гумондор шахслар қўлга олинди. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида, жамоатчилик бирлашмаларининг бирига раислик қилган шахс, шунингдек, бу ишларда фаол қатнашган Кавказ орти республикалари фуқароларидан бири қўлга олинди", — деб хабар қилди Волк.
Россия ИИВ маълумотига кўра, "ноқонуний миграция хизмати" нолегал мигрантларга чегарани кесмасдан Россия визасига эга бўлиш имконини тақдим этган, бундан ташқари, канал, миграция карталари, регистрация, тиббий маълумотномалар ва бошқа зарур ҳужжатлар савдоси билан шуғулланган.
Қўлга олинганларга "ноқонуний миграцияни ташкиллаштириш" моддаси бўйича айблов қўйилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уюшган жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари томонидан амалга оширилган жиноятларни ўрганмоқда.