ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳамда Бенилюкс давлатлари туристик операторлари ўртасида 11-17 ноябр кунлари учрашувлар бўлиб ўтади, деб хабар берди "Ўзбектуризм" МК.
Тадбирларда Ўзбекистондан 24 туроператор иштирок этмоқда. Мазкур учрашувлар орқали Амстердам, Брюссел ва Люксембургдаги туроператорлар Ўзбекистоннинг туристик масканлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишади.
B2B-учрашувлари вақтида шунингдек Ўзбекистон Республикасининг туристик салоҳияти тақдимоти ва миллий таомлар дегустацияси бўлиб ўтади ("В2В" – бу бир компаниянинг бошқаларига хизмат кўрсатиши).